Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инновация вазирига янги ўринбосар тайинланди

Инновация вазирига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Назаров Азимжон Соатмурод ўғли Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Азимжон Назаров бунга қадар Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Тадқиқотлар ва иқтисодиёт реал секторига инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.

42 ёшли вазир ўринбосари 1997 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлар институтини ва 2000 йили АҚШнинг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган. Давлатлараро координацион сув хўжалиги комиссиясининг илмий-ахборот марказида фаолият юритган. Шунингдек, тахминан 10 йил давомида қишлоқ ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий хавфсизлик, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш, институционал тузилиш ва шу каби бошқа тармоқларда профессионал хизматларни тақдим этувчи «Nazar Buisness and Technology» хусусий консалтинг компаниясини бошқарган.

Инновация вазирлигидаги фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларга масъул бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг