Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келаси ҳафта Ўзбекистон Президенти Туркманистонга сафар қилади

Келаси ҳафта Ўзбекистон Президенти Туркманистонга сафар қилади

2018 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақда «Туркманпортал» АА хабар берди.

Учрашув «Аваза» миллий туристик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммити доирасида бўлиб ўтади.

Туркманистон томонидан 2018 йилда Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси иштирокчи давлатлари саммити ўтказилиши, июнь ойида БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан ҳам маъқулланганди.

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 1993 йил 26 мартда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари раҳбарлари ҳамкорлигида Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш учун тузилган.

2017 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Туркманистон жамғармага раислик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг