Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машҳур «Валдай» клуби энди Самарқандда

Машҳур «Валдай» клуби энди Самарқандда

Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари “Валдай” Халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси бўлиб ўтади. Жорий йил ўнинчи бор ўтказиладиган мазкур конференция ўтган давр мобайнида минтақавий муаммолар ва умумий глобал таҳдидлар бўйича экспертлар мулоқотини ташкил этиш майдонга айланди.

Бу галги конференциянинг мавзуси – “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик”. Клубнинг юбилей тадбирини ўтказиш учун Марказий Осиёдаги етакчи давлатларидан бири Ўзбекистон танланди.

“Валдай” мунозара клуби 2004 йилда тузилган. Тузилма таниқли халқаро экспертларнинг россиялик олимлар, сиёсатчилар ва давлат арбоблари билан учрашувлари учун қулай платформа сифатида қайд этилади. Клубнинг бугунги кундаги фаолияти, асосан, глобал сиёсий ва иқтисодий жараёнларни тадқиқ этишга йўналтирилган. Ташкил этилган кундан бошлаб клуб ишида 74 мамлакатдан мингдан зиёд эксперт қатнашди.

“Валдай”нинг Самарқанд шаҳрида ўтадиган конференциясида 11 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон, Тожикистон, Германия, Филиппин, Япония, Швециядан 70 дан ортиқ эксперт иштирок этиши кутилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги икки томонлама мулоқотлар келажаги алоҳида шўба мажлисларида муҳокама қилинади. Унда ўзаро алоқаларнинг жорий ҳолати, икки давлат ҳамкорлигининг янги шакл ва йўналишларини топиш масалаларига алоҳида эътибор берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг