Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистондаги музокаралар юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Афғонистондаги музокаралар юзасидан баёнот берди

Фото:«Gazeta.uz»

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон музокаралар бўйича баёнот берди. 

«Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини тузиш шакллантириш тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон олқишлайди ва буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади.

Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан «Толибон» ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир»- дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 февраль куни Доха шаҳрида АҚШ ва «Толибон» ўртасида келишувга эришганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг