Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятдан ташвишда эканини билдирди

Ўзбекистон Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятдан ташвишда эканини билдирди

Маълумки, жорий ҳафтада Озарбайжон-Арманистон чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлганди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеалар юзасидан баёнот берди.

Унда айтилишича, ўзбек томони инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда.

«Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради» -дейилади баёнотда.

Айтиш жоизки, икки мамлакат келишмовчилигига ҳозирги пайтда Ереван томонидан қўллаб-қувватланувчи арман кучлари томонидан бошқарилаётган Тоғли Қорабоғ муаммоси сабаб бўлмоқда.

Озарбайжон томони хабарига кўра, якшанба куни жанглар бошланганидан бери 11 аскар ва бир тинч фуқаро ҳалок бўлган. Арманистон томони Озарбайжоннинг тўрт аскари ўлимига сабабчи бўлган эди.

Халқаро ҳамжамият, жумладан БМТ томонларни ўт очишни тўхтатиш  ва тинч музокараларга чақирган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг