Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

«Интерфакс» Sky News телеканалига асосланиб хабар беришича, «Иэн» тўфони оқибатида Флорида ва Шимолий Каролина штатларида қурбонлар сони 77 нафарга етган, ўн мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг