Ўзбекистон Президенти меҳнат таътилига чиқди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Хабарда айтилишича, қисқа муддатли таътил 2019 йил 5 августдан бошланган. Давлат раҳбари таътилни Ўзбекистонда ўтказишни режалаштирган. Эътиборли томони, Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат раҳбарининг таътили ҳақида расмий маълумот берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter