Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон президенти Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Владимир Путинга таъзия йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

Ижевскдаги мактаблардан бирида отишма юз бергани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, отишма қурбонлари сони кескин ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг