Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиддий айбловга йўлиққан Қодиров кутилмаган таклифни айтди

Жиддий айбловга йўлиққан Қодиров кутилмаган таклифни айтди

Аввалроқ «Адолат» партияси «Миллий тикланиш» етакчиси Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблаб чиққан эди.

Алишер Қодиров бу айбловларга сайловолди дастурларидаги ўхшаш жиҳатларни «имконият» деб атаб, кутилмаганда «Адолат» партияси билан президентлик сайловларида ҳар икки партиядан ягона номзод кўрсатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзди.

«Мустақил Суд ҳокимиятини яратиш, Тергов қўмитасини ташкил қилиш ва Жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказишдек муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун авваламбор сайловчилар ишончига эришиш керак», — дейди Алишер Қодиров.

«Кўриниб турибдики, бу мавзуларга қарашларда адолатчилар билан ўхшашликлар бор. Буни ҳеч ёмон томони йўқ, — таъкидлайди у. — Бу мавзулар «Миллий тикланиш»нинг ўтган парламент сайловларидаги дастурида ҳам бўлгани уни кўчириб олинганлиги ҳақидаги гапларнинг нотўғри эканлигини тушуниш учун етарли. Қолаверса, биз устувор вазифа сифатида белгилаган тарбия ва таълим соҳасидаги таклифларимиз «Адолат» номзодининг дастурида такрорланганини кўчириш эмас, ҳамфикрлик деб қабул қиламиз.

«Мен бу ҳамфикрликни имконият сифатида баҳолайман. Агар, «Адолат» номзоди ушбу ташаббусларнинг амалга ошишидан манфаатдор бўлса, Президентлик сайловида партияларимизнинг битта номзод кўрсатиши масаласини муҳокама қилишга тайёрман. Халқимиз биздан ғояларнинг муаллифини аниқлаш эмас, Ўзбекистонни ўзгартиришни талаб қилмоқда», — дея ўз фикрини якунлаган Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг