Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон вакцина ишлаб чиқарганини эълон қилди

Қозоғистон вакцина ишлаб чиқарганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ШҲТ саммитидаги йиғилишда KazVac қозоқ вакцинаси клиник синовлардан муваффақиятли ўтганини маълум қилди.

"Қозоғистон KazVac деб номланган миллий вакцинасини ишлаб чиқарди ва барча клиник синовлардан муваффақиятли ўтганини айтишим мумкин. Шу кунларда қўшни мамлакатларга инсонпарварлик ёрдами сифатида юборамиз", деган Тўқаев.

Шунингдек, Қозоғистон президенти ШҲТ раислиги Ўзбекистонга ўтгани билан Шавкат Мирзиёевни табриклаб, муваффақиятлар тилади.

Айни пайтда ШҲТ йиғилиши давом этмоқда. Унда Ўзбекистон президенти ҳам нутқ сўзлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг