Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман. Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Расман. Элёр Ғаниев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, Элёр Мажидович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат таркибида, шунингдек, вазирлик ҳамда идоралар раҳбариятида қатор ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг