Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Япониянинг Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамурани қабул қилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди. Бугунги учрашув Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи арафасида ўтаётгани таъкидланди. 

Нагоя шаҳри Япониянинг энг йирик саноат ва илмий марказларидан бири бўлиб, у билан ҳамкорлик турли ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг истиқболларни очади.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шериклик, жумладан, 2010 йилда Тошкентда очилган Нагоя университети ваколатхонаси кўмагида ривожланиб бораётгани юксак баҳоланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда автомобилсозлик, шаҳарсозлик, тўқимачилик, юқори технологиялар, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда яқин ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, пойтахтимизда Юқори технологиялар паркини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш, шубҳасиз, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат килиши таъкидланди.

Нагоя Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик учун кўприк бўлишига ишонч билдирилди.

Истиқболли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни илгари суриш мақсадида «йўл харитасини» ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг