Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон президентининг саломини етказишди

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон президентининг саломини етказишди

Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Бу ҳақда бугун, 7 октябрь куни Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация билан учрашувда айтилган.

Учрашувда ўзаро алоқалар барча даражаларда фаоллашгани айтилган. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўмиталар ва парламентлараро гуруҳлар даражасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланган.

Учрашув сўнгида Шукуржон Зуҳуров Тожикистон парламенти қардош мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирган.

Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон парламентига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг