Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танзила Норбоева Америкага боради

Танзила Норбоева Америкага боради

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Маълум қилинишича, АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг