Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ишдан олинди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов лавозимини тарк этди.

Эндиликда у вазир ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттириши айтилмоқда.

ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини Фарҳод Арзиев эгаллади.

У 2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тасдиқланган эди. Илгари эса Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек молия вазири Жамшид Қўчқоров бошқа ишга ўтказилиб, Тимур Ишметов янги вазир этиб тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг