Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни қутлашмоқда

Хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни қутлашмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан унинг номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизни давлат раҳбари сайловида ишончли ғалабага эришганингиз билан чин дилдан қутлайман.

Овоз бериш натижалари Сизнинг юксак сиёсий обрўингизни, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унинг манфаатларини халқаро майдонда ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатингиз қўллаб-қувватланаётганини тўла-тўкис тасдиқлади.

Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга катта шахсий ҳиссангизни қўшяпсиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан бундан буён ҳам шериклигимизни турли соҳаларда кенгайтиришимиз, минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда конструктив ҳамкорлик қилишимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадларига мос келади.

Чин қалбимдан давлат лавозимидаги фаолиятингизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилайман.

Ҳурмат билан,

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганингиз муносабати Хитой Ҳукумати ва халқи номидан ҳамда шахсан ўз номимдан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.

Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз даврида мамлакат жадал ривожланишга эришди, янги қиёфа касб этмоқда ҳамда шу орқали Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга муҳим ҳисса қўшмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон давлат қурилишининг барча соҳаларида янги муваффақиятларга албатта эришади, деб ишонаман.

Дипломатик муносабатларимиз ўрнатилганидан буён Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муттасил мустаҳкамланиб бормоқда. Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик солномасида Сиз билан биргаликда янги саҳифа очиш учун барча саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёрман.

Сизга мустаҳкам соғлик ва барча ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

Дўст Ўзбекистонга равнақ ва қудрат, халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

Си Цзиньпин,

Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари,

Президент сайловидаги ёрқин ғалабангиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб иккинчи муддатга сайланганингиз мамлакат халқининг Сизнинг раҳбарлигингиз ва раҳнамолигингиз остида амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи рамзидир. Бу Ўзбекистоннинг демократик йўлда эришган улкан муваффақиятларини ҳам акс эттиради.

Сизнинг қайта сайланганингиз ҳақидаги хабарни мен катта мамнуният ила қабул қилдим, чунки бу шахсан биз учун Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш йўлидаги ҳамкорликни давом эттириш учун янги имкониятлар яратади. Иккимиз мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлида жадал ишлаганимиз жуда қувонарлидир, бу эса, ўз навбатида, юқори даражадаги мунтазам сиёсий алмашинувлар, икки томонлама алоқаларимизнинг барча йўналишлари бўйича, хусусан, коинот, фуқаролик атом энергетикаси, таълим ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришда янги йўналишларни очиб берди. Кўп томонлама форумлар доирасидаги ҳамкорлигимиз ҳам намунали бўлди.

Сизга иккинчи Президентлик муддатингизда муваффақиятлар тилайман ва Сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан умидворман. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик тилайман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Нарендра Моди,

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Республика Президентлигига қайта сайланганингиз муносабати билан Сизга ушбу юксак лавозимдаги ваколатларни бажаришда катта муваффақиятлар тилайман.

Ишончим комил, Италия томонидан юқори қизиқиш билан қаралаётган Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси яқин беш йилда янада ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлади. Шу маънода, мамлакатингизнинг юксак марраларни кўзловчи ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда Тошкент ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатлар аъло даражада эканининг далили сифатида Самарқанд шаҳрида навбатдаги “Италия – Марказий Осиё” вазирлар учрашувининг ташкил этилганини мамнуният билан қайд этиб, Сизга ва барча юртдошларингизга фаровонлик ва равнақ тилакларимни йўллайман.

Серджо Маттарелла,

Италия Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва эзгу тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига доимий тараққиёт ва равнақ тилаб қоламан.

Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига дўстона табрик ва биродарона тилакларимни йўллашдан беҳад мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлиқ, омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига давомий ривож ва равнақ тилаб қоламан.

Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз,

Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти,

Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бағоят хурсандман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига бардавом равнақ ва фаровонлик тилаб қоламан.

Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари

Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби валиаҳди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрик ва илиқ тилакларимни йўллашдан бениҳоя мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига соғлик-омонлик ва бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига равнақ ва тараққиёт тилаб қоламан.

Чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Сиз Жаноби Олийларига илиқ саломларимни йўллаган ҳолда Сизга сиҳат-саломатлик ва омонлик, дўст Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилашдан беҳад мамнунман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига самимий табрикларимни изҳор этишдан бағоят хурсандман. Бу эса халқингизнинг Сизга бўлган ишончини акс эттиради. Қодир Аллоҳдан Сизга мамлакатингиз хизматида улкан муваффақиятлар, юртингизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ато этишини сўрайман. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги дўстлик алоқалари янада ривожланишини тилаб қоламан.

Юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайланганингиз муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий табрикларимизни изҳор этиш бизга катта мамнуният бахш этади.

Келгуси лавозимингиз давомида ҳалқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга бўлган содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ўзбекистон ҳалқининг янада тараққиёти ва фаровонлиги йўлидаги интилишларини рўёбга чиқаришида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид,

Ўмон Султони

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг