Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

39 ёшли Петр Чех футболга қайтди

39 ёшли Петр Чех футболга қайтди

Фото: «Championat.com»

Бир пайтлар Лондоннинг «Челси» клубида порлаган, 2019 йили футболчилик фаолиятини якунлаган Петр Чех яна ўйинчи сифатида майдонга тушди.

Маълумот учун: Петр Чех 2004—2015 йилларда «Челси» дарвозасини қўриқлаган, кейин ҳам Лондонда қолди — фақат «Арсенал» сафида, 2019 йил майида футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, қадрдон жамоаси «Челси»га маъмурий ишлар бўйича ходим сифатида қайтди. «Челси» уни 2020 йилда АПЛдаги ўйновчи футболчилари рўйхатига қўшгани, очиғи, кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.

Ниҳоят, Чех майдонга ҳам тушди. Тўғри, ҳозирча «Челси»нинг захира жамоасида «Тоттенҳэм»га қарши. Осон бўлмаган ўйинда «Челси» 0:2 ҳисобини ўз фойдасига 3:2 қилиб ўзгартира олди. Иккита гол қўйиб юборса-да, Чех учун бошланиши ёмонмас. Ҳар ҳолда ғалаба.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг