Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳужумда Машарипов - Шомуродов - Яхшибоев триоси. Абрамов бошланғич таркибни эълон қилди

Ҳужумда Машарипов - Шомуродов - Яхшибоев триоси. Абрамов бошланғич таркибни эълон қилди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Бир неча дақиқалардан сўнг «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланади.

Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов учрашувга бошланғич таркибни эълон қилди. Баҳсни вакилларимиз ҳужумкор таркибда бошлайди. Олинги чизиқда яқинда Италиянинг «Женоа» клубига ўтган Элдор Шомуродов ҳамда Беларусь чемпионатида тўпурарлигини намойиш қилаётган Жасур Яхшибоев ва «Пахтакор» етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилишади.

Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Элдор Суюнов, Рустам Ашурматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов, Жасур Яхшибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов

Учрашув соат 18:00да бошланади. Баҳс «Sport TV» телеканалида намойиш қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг