Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди

Фото: «Sports.uz»

ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик учрашувини Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 27 январь куни Жанубий Суданга қарши ўтказди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 6-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқишди: чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг зарбасини дарвозабон бартараф этгач, қайтган тўпни Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда товони билан ҳисобни очди — 1:0.

Шомуродов иккинчи голини 29-дақиқада Жавоҳир Сиддиқовнинг узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб амалга оширди — 2:0.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса рақиб жарима майдонида қоида бузилди (қўл билан ўйналди). Ўн бир метрликни Жалолиддин Машарипов «Паненка услуби»да қойилмақом ижро этди — 3:0.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинда 1 февраль куни Янги Зеландия билан куч синашади.

Ўртоқлик учрашуви. БАА, Дубай.

27 январь

Ўзбекистон — Жанубий Судан — 3:0

Голлар: Элдор Шомуродов 6, 29, Жалолиддин Машарипов 67 (пен.)

Ўзбекистон: 16. Валижон Раҳимов, 9. Дилшод Саитов (2. Ҳожиакбар Алижонов, 80), 15. Умарбек Эшмуродов, 2. Ислом Қобилов, 18. Шерзод Насруллаев, 20. Акмал Мозговой (17. Сардор Собирхўжаев, 57), 7. Отабек Шукуров, 22. Жавоҳир Сидиқов (6. Азиз Ғаниев, 46), 23. Ҳожимат Эркинов (21. Шаҳбоз Умаров, 57), 10. Жалолиддин Машарипов (8. Ойбек Бозоров, 72), 14. Элдор Шомуродов (11. Шерзод Темиров, 73).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг