Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» Томас Тухелни олиб келмоқчи

«Манчестер Юнайтед» Томас Тухелни олиб келмоқчи

Фото: «The Sun»

Уле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед» билан уч йиллик шартномага имзо чекканига ҳали кўп вақт ўтмади, шунга қарамай клуб раҳбарлари «ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухелни олиб келиш ниятида, деб ёзмоқда француз оммавий ахборот воситалари.

«Le 10 Sport» хабарига кўра, агарда 2019-2020 йиллар мавсуми якунида ҳам Сульшер ҳозиргидек нурсиз ўйинини кўрсатадиган бўлса, «Манчестер Юнайтед» унинг ўрнига Томас Тухелни олиб келмоқчи.

Бироқ, нашрнинг ёзишича, «қизил иблислар» бунинг учун жиддий рақиб — бош мураббийи клуб мавқеига тобора тушмай бораётган «Барселона» билан ҳам курашишига тўғри келади.

Маълумот учун: Томас Тухель Европадаги энг яхши мураббийлардан саналади. Унинг жамоаси («ПСЖ») ўтган чоршанба куни ЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида ўз уйида Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид»ни 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Парижликлар ёзги трансферларда «захира ўриндиғи»ни яхшигина кенгайтириб олди. Хусусан, ўз жамоаларида қадрини йўқотган футболчилар — «Реал Мадрид» дарвозабони Кейлор Навас, «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди парижликлар сафини тўлдирди.

Тухель «ПСЖ» билан ўз чемпионатида танҳо етакчиликни сақлаб турибди: 5 турдан сўнг 4 ғалаба, 1 мағлубият. Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»и эса Англия чемпионатида 5-ўрин билан қаноатланишга мажбур: 2 ғалаба (пенальтилар ёрдамида), 1 мағлубият, 2 дуранг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг