Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар футболчилик фаолиятини якунлади

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар футболчилик фаолиятини якунлади

Фото: «Zen.yandex.ru»

«Манчестер Юнайтед» ва Aнглия футбол терма жамоасининг собиқ сардори Уэйн Руни футболчилик фаолиятини тугатди. У «Дерби Каунти» бош мураббийи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 15 январь куни инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.

Руни 2020 йил ноябрь ойида Филипп Коку мураббийлар штаби бошчилигини тарк этганидан сўнг ушбу лавозимни эгаллаганди, дея аниқлик киритди «Спорт-Экспресс». Умумий ҳисобда футболчи тўққизта ўйин ўтказган, шундан учтасида «Дерби Каунти» ғалаба қозонган.

«Бирлашган Қиролликка қайтганимда, мени «Дерби Каунти» футбол клубининг имкониятлари бутунлай ҳайратда қолдирди: стадион, машғулотлар майдончаси, ўйинчилар сифати, ёш футболчилар ва, албатта, содиқ ва доимо қўллаб-қувватлаб турувчи мухлислар. Бошқа таклифларга қарамай, «Дерби Каунти» менинг жойим эканлигини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим», — дейди Руни.

У билан шартнома 2023 йилнинг ёзигача имзоланди.

Руни 2018 йил июнь ойининг охирида Aнглиянинг «Эвертон» клубидан «Ди Си Юнайтед»га ўтди. Жорий мавсумда 23 учрашувда 11 марта дарвозани ишғол қилди.

Руни Aнглия терма жамоаси сафида 120 учрашув ўтказиб, 53 та гол урган. Миллий терма жамоа тарихида у энг яхши тўпурар ҳисобланади. «Манчестер Юнайтед» сафида Руни 5 карра AПЛ чемпиони бўлган ва бир марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг