Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АПЛ 2019/2020: мавсумнинг энг яхши голи аниқланди (видео)

АПЛ 2019/2020: мавсумнинг энг яхши голи аниқланди (видео)

Скриншот

Англия премьер-лигаси мавсум якунларини сарҳисоб қилди, хусусан, 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши голини эълон қилди.

АПЛнинг энг яхши голи муаллифи жанубий кореялик легионер Сон Хён Мин бўлди.

Ушбу гол 2019 йилнинг 7 декабрь куни «Тоттенҳэм» — «Бёрнли» ўйинида киритилган. Ўз жарима майдонида тўпни эгаллаб олган корейс футболчиси қарама-қарши жарима майдони томон нақ 70 метрни жуда катта тезликда югуриб ўтган, йўл-йўлакай камида тўрт нафар рақиб ўйинчисини алдашга муваффақ бўлганди. Унинг аниқ ва кучли зарбаси дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. Бу юриш афсонавий Диего Марадонанинг 1986 йилги жаҳон чемпионатидаги машҳур голини кўпчиликнинг ёдига туширди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Тоттенҳэм» олтинчи ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўлланма олди. «Ливерпуль» эса узоқ танаффусдан сўнг чемпионликни нишонлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг