Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» 17 ёшли вундеркиндини 400 миллион еврога баҳолади

«Барселона» 17 ёшли вундеркиндини 400 миллион еврога баҳолади

Фото: «Confederaciopenyes.fcbarcelona.com»

Каталониянинг «Барселона» клуби Педри номи билан танилган 17 ёшли ярим ҳимоячи Педро Лопесни 400 миллион еврога баҳолади. Бу ҳақда «Goal.com» хабар берди.

Вундеркинднинг шартномасида айнан шунча товон пули қайд этилган. Кўк-анорранглилар раҳбарияти шу йўл билан Педрини ўз сафида олиб қолишга умид қилмоқда.

Футболчи шу йил ёзда «Барселона» таркибига келиб қўшилди. Шартномани имзолашда каталонияликлар «Манчестер Сити» ва «Бавария»ни доғда қолдиришди.

Жорий мавсумда Педри тўққизта ўйин ўтказди. Шунингдек, футболчининг ҳисобида Чемпионлар лигаси доирасида киритилган битта гол ҳам бор.

Педри «Лас-Пальмас» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019/2020 йилги мавсумда у Испания Сегундасидаги клуб сафида дебют ўйинини ўтказди. Шунингдек, у клуб тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди: у 16 ёш, 9 ой ва 23 кунлигида гол уришга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг