Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекхэм орзусини яшириб ўтирмади

Бекхэм орзусини яшириб ўтирмади

Фото: «People talk»

«Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм футбол бўйича Англия терма жамоасини бошқариш бўйича таклифни жон деб ўйлаб кўришини тан олди, дея хабар берди «РИА Новости».

Бекхэм ўз карьерасини 2013 йилда тугатган. У Англия терма жамоаси сафида 1996 — 2009-йиллар давомида 115 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 17 та гол ёзиб қўйган.

Таниқли футболчи 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Англия термасининг Фабио Капелло тренерлар штабига киритилган. Чунки у жароҳатлари туфайли ўйинчи сифатида мусобақада қатнашолмаган.

«Агар менга Англия терма жамоасини бошқаришни таклиф этишса, бу имкониятни кўриб чиқардим. Мен миллий термага иштиёқманд жўшқин англияликман. Бироқ мендан яхши мураббий чиқармикан? — дея Бекхэмнинг сўзларини келтирган GQ. — Бу менинг орзуим. Лекин айни пайтда Гарет Саугтейт термада жуда зўр ишларни амалга оширмоқда. У жамоага шодлик ва шижоатни қайтарди. Фанатлар, жумладан, мен ҳам терма жамоа ўйинидан завқ оляпман».

2018 йил жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси ярим финалга етиб борди: Хорватияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Бельгияга 0:2 ҳисобида имкониятдан қўлдан бой берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг