Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бензема нега «Aл-Иттиҳод»га ўтганини айтди

Бензема нега «Aл-Иттиҳод»га ўтганини айтди

Франциялик футболчи Карим Бензема нима учун Саудиянинг «Aл-Иттиҳод» клубига ўтишга қарор қилганини айтди.

35 ёшли ҳужумчи аввалроқ «Реал»ни тарк этди ва Саудия Aрабистони клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолади.

«Чунки мен мусулмонман ва бу мусулмон мамлакати. Мен ҳар доим бу ерда яшашни хоҳлардим. Мен аввал ҳам Саудия Aрабистонида бўлганман ва бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Оилам билан Саудия Aрабистонидан клубга бориш ҳақида гаплашганимда, уларнинг барчаси жуда хурсанд бўлишди ва мен шу ердаман», — дейди Бензема  CBC Sport журналисти Бен Жейкобсга. 

Бензема ўтган мавсумда 23 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Мадрид клуби миллий чемпионат якунларига кўра, иккинчи ўринни эгаллаб, Испания кубоги соҳибига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг