Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Биз пулни ишлаб кетамиз, сиз бу муаммолар билан шу ерда қоласиз» –  «Қизилқум» бош мураббийи

«Биз пулни ишлаб кетамиз, сиз бу муаммолар билан шу ерда қоласиз» –  «Қизилқум» бош мураббийи

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Қизилқум» учрашувининг 85-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида рўй берган ҳолат юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий муносабат билдирди.

Гап шундаки, Намангандаги учрашувнинг 85-дақиқасида «Навбаҳор» ўйинчиси Азим Аҳмедов тўпни қўли билан ўйнаган, бош ҳакам Абдурашид Худойберганов эса VARда вазиятни такроран кўриб ҳам, «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгиламаган эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси «Қизилқум»нинг 21-рақамли футболчиси Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп учун курашда «Навбаҳор» вакили Азим Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатмагани, аксинча дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб, юқорига кўтарилиб кетганини қайд этди.

«Бу вазиятда футболчи қўлини юқорига кўтариб, ўз танасини нотабиий равишда катталаштириб, тўпнинг йўлини тўсган.

Ҳакам бу вазиятда Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатиб, «Навбаҳор» дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди», – дейилади Эксперт-ҳакамлар комиссияси баёнотида.

Қайд этилишича, эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув бош ҳаками ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилган.

«Қизилқум» бош мураббийи Никола Лазеревич эса ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳолатни қуйидагича изоҳлаган:

«Тушунинг, биз пулни ишлаб уйимизга кетамиз, аммо сиз бу муаммолар билан шу ерда қоласиз.»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг