Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Тунда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубанинг Гавана шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда Миллий  Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Терма жамоамиз ушбу шаҳарда 18 ноябрга қадар ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади. Мазкур йиғин Куба терма жамоаси билан ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда боксчиларимиз мезбонлар билан ўтказиладиган спарринг жанглари орқали ўз тайёргарликларини яна бир карра юқори босқичга олиб чиқишлари мумкин.

Кубага жўнаб кетган боксчиларимиз таркиби эса қуйидагича:

Шаҳобиддин Зоиров
Аброржон Қодиров
Миразиз Мирзаҳалилов
Абдумалик Халаков
Отабек Холматов
Элнур Абдураимов
Шунқор Абдурасулов
Иқболжон Холдаров
Бобоусмон Батуров
Исроил Мадримов
Фанат Қаҳрамонов
Дилшод Рўзметов
Жаҳонгир Раҳмонов
Санжар Турсунов
Козимбек Мардонов
Мадияр Саидраҳимов
Баҳодир Жалолов
Улуғбек Мубинов
Жамшид Худойберганов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг