Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчиларимиз 8 та олтин медалга сазовор бўлишди

Боксчиларимиз 8 та олтин медалга сазовор бўлишди

Фото: «kubnews.ru»

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри 24-27 май кунлари бокс бўйича яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилди. «Гейдар Алиевнинг 96 йиллиги»га бағишлаб ташкил этилган нуфузли мусобақада иштирок этган ёш боксчиларимиз турнирни фантастик кўрсаткичлар билан якунлашди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақани 10 нафар боксчи билан бошладик. Якунда эса 8 иштирокчимиз финал босқичига етиб борди. Эътиборлиси, олтин медаль учун рингга кўтарилган ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси рақибларини мағлуб этиб, мусобақага чиройли якун қилиб беришди. Қолган икки нафар вакилимиз эса бронза медали билан тақдирландилар.

Олтин медаль соҳиблари:

-35,5 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-38,5 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фарруҳ Тўлаганов

-41,5 кг: Жамолиддиин Холиқов

-50 кг: Лазизбек Тўлқинов

-52 кг: Далержон Бозоров

-57 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-59 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

Бронза медали эгалари:

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-54 кг: Жасурбек Мўминов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг