Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилиянинг Копа Америкадаги энг яхши ўйинчисини «Шахтёр» сотиб олмоқчи

Бразилиянинг Копа Америкадаги энг яхши ўйинчисини «Шахтёр» сотиб олмоқчи

Фото: «Fox Sports»

Донецкнинг «Шахтёр» клуби «Гремио» ҳамда Бразилия миллий жамоаси яримҳимоячиси Эвертон Соаресни қўлга киритмоқчи.

Аммо бразил клуби уни қўйиб юбормоқчи эмас. Журналист Фарид Германонинг ёзишича, Копа Америкада «селесао» таркибида ёрқин порлаган Эвертоннинг хизматига Украина чемпиони ва «Манчестер Сити» қизиқмоқда, аммо клуб президенти рад жавобини берган.

Эвертоннинг «Гремио» билан шартномаси 2022 йил охиригача тузилган.

Эвертон Копа Америкада перулик Пауло Герреро билан бирга энг яхши  тўпурар (3 тадан гол) бўлди. Аммо унда 2 та ассист ҳам бор, энг муҳими, Бразилия қитъа кубогини қўлга киритди.

«Гремио»да 2013 йилдан бери тўп сураётган Эвертон 147 та ўйинда 38 гол уриб, 10 голга ассистентлик қилган. Бу йилги мавсумда эса Бразилия чемпионати ва Либертадорес кубогида жами 12 та ўйинда — 6 та гол.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг