Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкентда Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади

Бугун Тошкентда Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади

Фото: «Uzreport.news»

Бугун пойтахтимиздаги «Юнусобод спорт комплекси»да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Aнъанага мувофиқ, бокс оқшоми олдидан ушбу кеча иштирокчиларининг вазн ўлчаш маросими ва матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгога қарши рингга чиқади. «Tashkent city»да ўтган маросимга кечада иштирок этадиган барча боксчилар, катта спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОAВ ходимлари ташриф буюришди.

Кутилганидек, боксчилар белгиланган талабни бажаришди. Шундан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида ўзига хос маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Маълумот учун, бугун бокс оқшомининг марказий жангидан ташқари андеркард баҳсларида Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшид Нажмиддинов каби яна 6 нафар таниқли боксчилар рейтинг жангларини ўтказишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг