Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бундеслига: «Бавария» «Шальке» дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритди

Бундеслига: «Бавария» «Шальке» дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритди

Фото: «Football.ua»

Германия Бундеслигаси янги мавсумининг илк тури биринчи ўйинида «Альянц Арена»да «Бавария» «Шальке»ни қақшатқич мағлубиятга учратди — 8:0.

Мюнхенликлар таркибида Серж Гнабри хет-трик (4, 47, 59-дақиқалар) қайд этган бўлса, Леон Горецка (19), Роберт Левандовски (31), Томас Мюллер (69), Лерой Сане (71) ва Жамол Мусиала (81) биттадан гол уришди.

Қолаверса, Левандовски ва Сане ўз ҳисобларига иккитадан голли узатма ёзиб қўйишди.

Бундеслиганинг 2-турида, 27 сентябрь куни «Бавария» «Ҳоффенҳайм» меҳмони бўлади, «Шальке» эса бир кун аввал «Вердер»ни қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг