Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийлигидан озод этилди

Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийлигидан озод этилди

Фото: «Бунёдкор» футбол клуби

Суперлига доирасидаги кетма-кет саккизта мағлубиятдан кейин «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, бир ярим йил давомида «Динамо» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган Даврон Файзиев ишдан бўшаш ҳақида ўзи ариза берган. «Клуб ҳамкорликлик учун Даврон Орипович Файзиевга миннатдорчилик билдиради ва мутахассиснинг кейинги мураббийлик фаолиятига омад тилаб қолади», — дейилади клуб расмий сайтида.

«Динамо» раҳбарияти айни дамда бош мураббий лавозимига бир қатор мутахассислар билан музокара ўтказмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг