Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диего Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин

Диего Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин

Фото: «Mundo Deportivo»

Футбол афсонаси Диего Марадона Испания терма жамоасини бошқариши мумкин. Бироқ бунинг битта шарти бор: 59 ёшли аргентиналик «Қизил фурия» жиловини қўлга олиши учун аввал Испания футбол федерацияси президентлигига Антонио Торрес келиши лозим.

Торрес Марадона билан музокара олиб боргани ҳақида «Marca» нашри ёзди. Мабодо Марадона Испания миллий жамоасига келган тақдирда, унга Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида финалга чиқиш вазифаси юклатилади.

Эслатиб ўтамиз, Марадона Аргентина терма жамоаси таркибида 1986 йили жаҳон чемпиони бўлган. 2008—2010 йилларда Аргентина терма жамоасига мураббийлик қилиб, жаҳон биринчилиги чорак финалига қадар олиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг