Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродов Лионель Мессидан ўзиб кетди

Элдор Шомуродов Лионель Мессидан ўзиб кетди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 2019 йил давомида халқаро майдонларда энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, халқаро майдонларда Криштиану Роналду энг кўп гол урган футболчи бўлди. У Португалия миллий жамоасида 14 та, «Ювентус» клуби сафида еврокубокларда 7 та гол урган.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор. У ҳисобидаги 13 та гол билан 11-ўриндан жой олган. Энг қизиғи, у фақат терма жамоа сафида шунча гол урган. Бошқаларда эса клубда урган голлари ҳам қўшилган.

Бу натижа билан Элдор Шомуродов Сардор Азмун, Лионель Месси, Габриэль Жезус, Сон Хён Мин, Садио Мане, Ромелу Лукаку сингари ҳужумчиларни ортда қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг