Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродовга Ла Лига суперклуби қизиқиб қолди

Элдор Шомуродовга Ла Лига суперклуби қизиқиб қолди

Фото: «championat»

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Испаниянинг «Севилья» клуби қизиқиб қолган. Севильяликлар спорт директори, таниқли мутахассис Рамон Мончи ўзбекистонлик футболчини келгуси ёзда «Севилья»га олиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда мутахассисга яқин манба хабар тарқатгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, «Ростов» тўпурари испан клубининг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадларидан бирига айланган.

Элдор Россия чемпионатининг ушбу мавсумида 10 та гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида бормоқда. Шунингдек, у сўнгги ўйинларда голга ассистентлик қилиш қобилиятини ҳам намойиш қиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг