Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Енгилмас боксчи жанг пайти оламдан ўтди

Енгилмас боксчи жанг пайти оламдан ўтди

Фото: «The Sun»

Германиялик енгилмас боксчи Мусо Ямак угандалик Ҳамза Вендерага қарши ўтказилаётган жанг пайти оламдан ўтди. Фожиа Мюнхенда юз берди. Боксчининг ўлимига миокард инфаркти сабаб бўлган.

Ярим оғир вазндаги ушбу боксчилар икки раунд жанг ўтказишган. Учинчи раунд бошланмасидан аввал немис боксчиси ҳушидан кетиб, рингга қулаган. Аввалига воқеа жойида, сўнг шифохонада ёрдам кўрсатишга уринишди, бироқ шифокорлар 38 ёшли боксчини қутқаришга ожизлик қилишди.

Ямак профессионал боксда 2017 йилда фаолият бошлаганди. Ўшандан бери 8 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг