Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Чемпионлар лигасининг мавсумдаги энг яхши голи аниқланди (видео)

Европа Чемпионлар лигасининг мавсумдаги энг яхши голи аниқланди (видео)

Фото: «The New York Times»

УЕФА мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида Европа Чемпионлар лигасининг 2019/2020 йилги мавсумдаги энг яхши голини аниқлади.

1/8 финалдаги «Ювентус» — «Лион» қарама-қаршилигида (2:1) туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду киритган гол 1-ўринга лойиқ топилди.

Иккинчи ўринда — «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Марсель Забитцер гуруҳ босқичида «Зенит» (2:1) дарвозасига киритган гол.

Шунингдек, Хуан Куадрадо («Ювентус» — «Атлетико» — 2:2), Луис Суарес («Барселона» — «Интер» — 2:1) ва Серж Гнабри («Бавария» — «Лион» — 3:0) томонидан киритилган голлар ЕЧЛнинг энг яхши бешта голи қаторидан ўрин олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг