Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европанинг ўз клубига энг садоқатли футболчилари аниқланди

Европанинг ўз клубига энг садоқатли футболчилари аниқланди

Фото: «Yandex.ru»

«Transfermarkt» сайти «Instagram» орқали Европанинг ўз клубига энг содиқ футболчилар рейтингини эълон қилди.

Рўйхатни Москванинг ЦСКА жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев бошқармоқда. У жамоа таркибида жами 17 йил, 3 ой ва 23 кунини ўтказди. Иккинчи ўринни французларнинг «Сент-Этьен» жамоаси ҳимоячиси Лоик Перрен (16 йил, 9 ой ва 24 кун), учинчи ўринни испанларнинг «Барселона» жамоаси етакчиси Лионель Месси (16 йил, 3 ой ва 23 кун) эгаллади.

Дарвозабон 2002 йилдан бери ЦСКАда. Акинфеев — олти карра Россия чемпиони, олти карра Россия миллий кубоги соҳиби, етти карра Суперкубок соҳиби, УЕФА Кубоги соҳиби. Шунингдек, Россия терма жамоаси сафида 111 та учрашувда майдонга тушган. У 2008 йилда Европа вемпионатининг бронза мукофотига сазовор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг