Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фергюсон UFCда кетма-кет иккинчи марта мағлубиятга учради

Фергюсон UFCда кетма-кет иккинчи марта мағлубиятга учради

Фото: «Mmada.net»

Америкалик UFC жангчиси Тони Фергюсон 13 декабрь куни бразилиялик Чарльз Оливейрага мағлубиятга учради. Бу ҳақда UFC Twitter аккаунтида хабар берилган.

Ҳакамлар бир овоздан Оливейра ғолиб бўлганлигини тан олишди. Фергюсон учун бу промоушен доирасида кетма-кет иккинчи мағлубият.

Ушбу жангдан сўнг Оливейра январь ойида Конор Макгрегор ва Дастин Порье жанг қилишини, бразилиялик эса ушбу жанг ғолибига қарши рингга кўтарилишини айтди, деб ёзади Газета.ру.

Аввалги жангида Фергюсон 9 май куни америкалик Жастин Гэтжига ютқазиб қўйди ва россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашиш имкониятини бой берди.

Нурмагомедов, ўз навбатида, ўша пайтда Фергюсоннинг кўнглини кўтариб қўйганди.

«Нима бўлишидан қатъи назар, ҳаммаси ўтмишда қолди. Ўғлингиз улғайганида сиз билан фахрланади», — деб ёзган Нурмагомедов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг