Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция президенти узр сўради

Франция президенти узр сўради

Франция президенти Эманнуэль Макрон Албания бош вазири Эди Рамедан кеча рўй берган ҳолат туфайли узр сўради.

Ташкилотчилар Евро-2020 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Франция – Албания учрашувидан олдин Албания мадҳияси ўрнига Андорра мамлакати давлат мадҳиясини қўйиб юборишган эди. Бундан ташқари «Стад де Франс» стадиони сухандони ҳам Албанияни Арманистон билан адаштириб юборган.

«Президент Макрон Франция футбол федерациясининг хатоси ва бизнинг давлат мадҳиямиз борасида юзага келган вазият учун чин дилдан узр сўради.

У буни «қўпол хато» деб атади ва футболчиларимизнинг муносабатини юқори баҳолаган ҳолатда мазкур узрни эълон қилишимни сўради», – деб ёзган Раме ўзининг «Twitter»даги расмий саҳифасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг