Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин!» Бухоролик йигит Нурмагомедовни жангга чорлади

«Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин!» Бухоролик йигит Нурмагомедовни жангга чорлади

Фото: bookmaker-ratings.ru»

Бухоролик Ў.Ўринов (1979 й.т.) кимсан UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчи!

Бу ҳақда у тор доирада, бос мастона ҳолда айтмади. Балки ниятини Президент ишонч телефони орқали ошкор қилди: «Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу  имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман», дейди у мурожаатида.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур мурожаатга жиддий қараётганлар кам. Аксарият фойдаланувчилар ҳазил оҳангида унинг «духи»га  балли, дейишмоқда. Айримлари эса айни жанг ўтказилиши мумкинлигига ишонмоқда ҳам. Буниси энди мўъжиза билан баробар.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистонда ҳам аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилиниб, унга Отабек Умаров президент этиб тайинланганди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Тошкентда илк GFC 20 мусобақаси ўтказилиб, ушбу мусобақага дунёнинг таниқли спортчилари таклиф этилганди.

Хусусан, россиялик аралаш яккакураш устаси, UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида Тошкентга келганди.

Отабек Умаров фахрий меҳмонга ноёб совға тақдим этиб, ўзининг телеграм каналида «Ўзбекистонга хуш келибсиз!», деб ёзиб қолдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг