Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов: «Мени тинч қўйинглар!»

Ҳабиб Нурмагомедов: «Мени тинч қўйинглар!»

Фото: «Global Look Press/ZUMA Press/Jason Silva»

Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпиони унвонини бўшатишга тайёр эканлигини билдирди. Россиялик ММA курашчиси бу ҳақда 10 февраль куни маълум қилди.

Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, дивизион «туриб қолаётгани» унга ёқмаяпти, деб ёзади НСН.

«Йигитлар камар учун курашишларини хоҳлайман. Чунки мен аллақачон кетганман, мени тинч қўйинглар», — деди у «Матч ТВ» эфирида.

Яқинда Ҳабиб Нурмагомедов орзусидаги жанг ҳақида гапирганди.

Февраль ойи бошида Нурмагомедов UFC раҳбари Дан Уайт билан ой охирида яна учрашишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда у бутун эътиборини ўзининг бешта лойиҳасига қаратган.

Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь куни UFC мусобақасида Жастин Гейтжи устидан ғалаба қозонгандан сўнг MMAдан кетишини эълон қилди. Россиялик спортчи енгил вазнда ташкилотнинг чемпионлик камарини уч марта ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасини нишонлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг