Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонлик қурувчи тасодифан Усэйн Болтнинг рекордини янгилаб қўйди (видео)

Ҳиндистонлик қурувчи тасодифан Усэйн Болтнинг рекордини янгилаб қўйди (видео)

Коллаж

Усэйн Болт, афтидан, энди сайёрамиздаги энг тез югурувчи инсон эмас. Болтнинг спринт бўйича жаҳон рекордини буйволлар билан югуриш мусобақаси («Камбала»)да қатнашган ҳиндистонлик қурувчи тасодифан янгилаб қўйди.

28 ёшли қурувчи-югурувчи — Сринивас Гауда 100 метр масофани 9,55 сонияда босиб ўтди, ямайкалик машҳур юлдузнинг жаҳон рекорди эса 9,58 сонияга тенг.

«Камбала» мусобақасида қатнашганларнинг «оёғи ерга тегмай югуришида», албатта, буйволларнинг ҳиссаси катта. Аммо улар Болт каби теп-текис майдонда, яп-янги кроссовкаларда эмас, сув тўла шолипояда ялангоёқ югуришганига нима дейсиз?!

Гарчи Сринивас Гауданинг натижаси расман тан олинмаган бўлса-да, Ҳиндистон ташқарисида ҳам акс-садо бериб бўлди.

Маълумот учун: «Камбала» пойгалари анъанавий равишда Ҳиндистоннинг Карнатака штатида ўтказиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг