Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижтимоий масофа сақлашга уринган футболчилар 37 та гол ўтказиб юборишди — 37:0

Ижтимоий масофа сақлашга уринган футболчилар 37 та гол ўтказиб юборишди — 37:0

Фото: «Goal»

Германия чемпионатининг 11-дивизионидаги «Рипдорф-Мольцен II» жамоаси футболчилари ижтимоий масофага сақлашга қарор қилишгани учун «СВ Хольденштедт»дан 37 та гол ўтказиб юборишди. Бу ҳақда «Goal» хабар берди.

«Рипдорф» президенти Патрик Ристоу бундан олдинги ўйинда унинг футболчилари коронавирусни юқтирган ўйинчилар билан алоқада бўлишганини, шу боис эҳтиёт чораларини кўришга қарор қилишганини айтиб ўтди. Клуб раҳбарияти мусобақани бошқа кунга қолдиришга уриниб кўрган, бироқ рад жавобини олган. Шундан сўнг футболчилар майдонда алоқа қилишдан қочишга ва ижтимоий масофа сақлашга қарор қилишган.

13 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйинда «СВ Хольденштедт» 37:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«СВ Хольденштедт» мураббийининг фикрича, «Рипдорф-Мольцен II» коронавирусни юқтириб олиш хавфини бўттириб юборган.

«Менимча, биз билан ўйнамасликка ҳеч қандай сабаб йўқ эди», — дея таъкидлаган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг