Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов бугун машҳур «Мэдисон сквер гарден»да жанг ўтказади (видео)

Исроил Мадримов бугун машҳур «Мэдисон сквер гарден»да жанг ўтказади (видео)

Бугун, 5 октябрь куни (бизнинг вақт билан эртага тонгда) ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўзининг навбатдаги жангини Нью-Йоркдаги машҳур «Мэдисон сквер гарден» саройида ўтказади.

Унга мексикалик Алехандро Баррера рақиблик қилади. Мазкур жанг аввалида анъанавий тарзда ўтказиладиган вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Боксчилар белгиланган вазн меъёрини бажарди.

Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан тахминан тонгги соат 06:00дан кейин бошланади. Жанг «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри олиб берилиши режалаштирилмоқда.

Мадримов ўзининг профбоксдаги учинчи баҳсини ўтказса, Баррера шу пайтгача 34 бор рингга кўтарилган бўлиб, 29 жангда ғалаба қозонган ва 5 бор мағлубиятга учраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг