Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖАРда 25 ёшли футболчи автоҳалокат қурбони бўлди

ЖАРда 25 ёшли футболчи автоҳалокат қурбони бўлди

Фото: «M.123ru.net»

Жанубий Африка Республикаси терма жамоаси футболчиси Мотжека Мадиша бахтсиз ҳодиса туфайли 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси футбол федерацияси ўз сайтида хабар берди.

13 декабрь куни спортчининг автомобили ҳалокатга учради.

«Бу чинакам қайғу — бизни ёш, умидли футболчимиз тарк этди. Мен Мадисадан кўра кўпроқ профессионални билмас эдим», — дея тан олди миллий терма жамоа бош мураббийи Молефи Нтсеки.

Мадиша ҳимоячи позициясида ўйнаган. Клублар даражасида у ЖАР чемпионатининг «Мамелоди Сандаунс» вакили эди. «Сандаунс» таркибида Мадиша 80 та ўйин ўтказиб, учта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Мадиша 2015 йилдан бери халқаро миқёсда ЖАР шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У миллий терма жамоа сафида 13 учрашув ўтказиб, битта гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг