Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Karshi Open» ғолибига халқаро гроссмейстер ва ФИДЕ спорт устаси унвони берилади

«Karshi Open» ғолибига халқаро гроссмейстер ва ФИДЕ спорт устаси унвони берилади

Фото: Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Жорий йилнинг 6-11 август кунлари Қарши шаҳрида шахмат бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Исмат Шукуров хотирасига бағишланган «Karshi Open-2019» халқаро турнири бўлиб ўтади.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Xabar.uz'га маълум қилишича, мусобақада 10 мамлакатдан – Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Бразилия, АҚШ, Украина, Белорус ва Ўзбекистондан жами 250 нафар иштирокчи қатнашиши режалаштирилмоқда.

«Karshi Open-2019» халқаро турнири стандарт (классик шахмат) йўналишида 9 турдан, «А» ва «B» гуруҳларида ўтказилади. Мусобақа швейцарча тизимда, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилади. Турнир мукофот жамғармаси 55 миллион сўмдан ортиқ.

Халқаро турнирнинг очилиш маросими 7 август куни 09:00 да бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг