Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Клопп: «Бу «Ливерпул»нинг охирги йиллардаги энг яхши трансферларидан бири»

Клопп: «Бу «Ливерпул»нинг охирги йиллардаги энг яхши трансферларидан бири»

Фото: «Footboom.com»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп камерунлик ҳимоячи Жоэль Матипнинг жамоа томонидан қўлга киритилишини сўнгги йиллардаги энг яхши трансферлардан бири, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «The Independent» ёзди.

«Қиммат трансферлар дунёсида Матипга ўхшаган футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиш — ақл бовар қилмас ҳодиса. Бу бизнинг сўнгги йиллардаги энг зўр трансферларимиздан бири бўлса, эҳтимол», — таъкидлади Клопп.

Немис мутахассиси 28 ёшли камерунлик футболчининг иқтидорини юқори баҳолади, у 18 ёшидан Бундеслигада тўп сура бошлаган — шундай кучли чемпионатда «Шальке 04» таркибида асосий ҳимоячига айлана олди.

«Ливерпуль» бош мураббийи гарчи Матипга барқарорлик етишмасада (гавдали ўйинчиларга хос жиҳат), доим ўсишда, ривожланишда давом этганини қўшимча қилди.

«Ҳозир Жоэлнинг энг яхши даври, у шундай давом этишини истаб қолман», — деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Жоэль Матип «Ливерпуль» таркибига «Шальке 04»дан 2016 йили келиб қўшилган. Бу йилги мавсумда Англия Премьер лигасидаги беш ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг