Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадриддаги драма ёхуд Пеп Гвардиоланинг ушалмас орзуси

Мадриддаги драма ёхуд Пеп Гвардиоланинг ушалмас орзуси

Европа чемпионлар лигаси ярим финал ўйинлари якунланди. Сўнгги учрашувда «Реал Мадрид» жамоаси ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Биринчи ўйиндан фарқли равишда учрашув мезбонлар ҳужумлари билан бошланди, аммо тезкор гол киритилмади. Умуман, ҳисоб 73-дақиқада очилди. Аслида ғалаба мадридликлар учун зарур эди.

Ҳаммаси яхши кетаётганди, токи мадридликлар захирадан янги кучларни майдонга туширмагунча... Ўйин тақдирини эса айнан улар ҳал қилишди. Родригонинг 2 дақиқада киритган 2 та голи «Реал»ни экстра таймларга олиб чиқди. Руҳий устунлик билан экстра таймларни бошлаган Мадрид жамоаси эса ғалабани илиб кетди.

Ўйин қаҳрамонларидан бири Родриго

Ғалабасига деярли ишониб қолган Гвардиола Маҳрез ва Брюйне каби футболчиларни вақтли алмаштириб юборгани учун камида яна бир йил афсус қилади. Шу тариқа Хосеп Гвардиоланинг «Ман. Сити»си яна ЕЧЛ финалига йўл олмади. Бу Гвардиоланинг шу жамоадаги ушалмас орзуси бўлиб турибди.

Энди футбол мухлислари финалда «Ливерпул» - «Реал Мадрид» жуфтлигига гувоҳ бўлишади. Эсингизда бўлса, кеча мерсисайдликлар финал йўлланмасини қўлга киритганди. Финал ўйини 28 май куни Парижда бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини

Реал Мадрид - Манчестер Сити 3:1
Голлар: Маҳрез, 73 (0:1). Родриго 90 (1:1). Родриго 90+1 (2:1). Бензема 95 пенальтидан (3:1)
4 май. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу».
Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия).

Биринчи ўйин: 3:4

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг