Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Максим Шацких Ўзбекистонда иш бошлади

Максим Шацких Ўзбекистонда иш бошлади

Афсонавий ўзбекистонлик футболчи Максим Шацких узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга қайтган ва янги иш бошлаган.

Гап шундаки, Шацких энди Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси спорт директори сифатида ишлайди. Клуб ва Шацких ўртасида битим имзоланган.

«У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган «Динамо» МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади», дейилади жамоа хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг